CAS: Россия ҳукумати ҳамон антидопинг тизимига давлат миқёсида аралашишга тайёр

Олий спорт арбитраж судининг (CAS) Россия допинг тизими бўйича чиқарган қарорининг тўлиқ нусхаси эълон қилинди

CAS Москва антидопинг лабораторияси маълумотлар базаси ноқонуний ўзгартирилгани учун Россия жиддий жазога лойиқ деб топди.

«Бу фирибгарликлар Россия ҳукумати ҳамон антидопинг тизимига давлат миқёсида аралашиш ва уни коррупциялашга тайёрлигини кўрсатди. Бу ҳаракатлар илгари ҳам амалга оширилганлиги исботланди. CAS ўз қарорини Россия ҳукумати ва ОАВ кўп маротаба кўрсатишга уринаётгандек айнан Россия ёки россияликларга қарши эмас, балки самарали Россия антидопинг дастури, Россия спортчиларининг янги авлодини ҳимоя қилиш ҳамда ҳалол Россия спорти учун чиқарилганини таъкидлайди», – дейилади CAS арбитрларининг хулосасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!